Ҳаёлидан минг бир ўй ўтар, буларнинг ҳаммасини ҳам хайрли деб бўлмасди.
Насиба Муҳлисанинг келишини интизор кутар, асабийлашганидан уёқдан буёққа юрарди. Муҳлиса келди, Насиба билан ғамгин, кайфиятсиз кўришди.
Муҳлиса атай гапни чалғитар, буни Насиба сезиб турарди. Охири Насибанинг сабр косаси тўлди. Муҳлисанинг гапини бўлиб, сўради:
- Хўш, мени нега чақирдинг? Тинчликми, ишқилиб?
Бу гапдан кейин Муҳлиса индамас, кўзларини унда олиб қочарди.
- Гапир, нима бўлди?
- Насиба, гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман.
- Айтавер, нима бўлди?
Муҳлиса аранг Насибага қаради, шундагина Насиба унинг кўзларидан ёш оқаётканини кўрди.
- Дугонажон... Ботир акам... Ботир акам чет элдан уйланиб олибдилар.
Охирги гапдан кейин Насибанинг кўз олди қоронғулашиб, қулоқлари шанғиллаб кетди. Ўзи билмаган холда кўзидан ёш думалаб кафтига тушар, Муҳлиса эса уни юпатмоқчи бўларди. Қани унинг гаплари қулоғига кирса?
Давоми бор...
TELEGRAM KANAL : @DiLim_Mehrrr
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев