Куз фасли эди.
Негадир Насибанинг юраги жуда кўп сиқиладиган бўлиб қолди. Буни об-ҳавонинг тундлигига тўнгасада, аслида Ботир акасидан хабар бўлмаганидан кўнгли ғаш эди.
Шундай вақтларда Ботирнинг сўнгги учрашувдаги ваъдасини эслаб, ўзини бироз тинчлантирарди...
...Кузнинг сўнгги кунлари бўлгани сабаб, ҳаво анча совуқ эди. Насиба Ботирни истирохат боғида кутаркан, шундай шароитда учрашувга чақирганига жаҳли чикарди. Ботир Насибанинг ортидан яқинлашиб, кўзларини беркитди.
- Мен кимман?
- Алдоқчисиз!
Ботир қўлларини Насибанинг кўзидан олиб ўзига қаратди:
- Нега унақа дейсан? На салом бор, на алик.
- Ажаб бўпти. Нега ўзингиз тезда бораман деб, кеч қолдингиз?
- Бироз ишлар билан ушланиб қолдим. Вой-вў, шунга шунчами?
- Сизни олдингизга келиш учун ота-онамга "дугонамникига бориб келай" деб ёлғон гапирдим. Ўзи нега чақирдингиз?
Ботир Насибани ғашига тегиш учун бироз жим турди. Бундан Насибани баттар хуноби ошаётганини сезиб, гап бошлади.
- Ўйлаган нарсам ахийри хал бўлди. Хуллас, мен чет элга ишлашга кетаяпман.
Бу гапдан кейин Насибанинг юзи ғамгин тус олди.
- Қачон?
- Икки кундан кейин.
- Қанчага?
- Бошида бир ярим йилга. Агар ишим юришиб кетса, яна қўштираман.
- Сизсиз шунча вақт мен нима қиламан?
- Вой, йиғлаяпсанми? Нега йиғлайсан? Мен шунчаки ишлашга кетаяпман, ҳолос. Шунга шунчами?
- Хоо, биламан, нимага кетаётканингизни. Сиз менда қочиб кетаяпсиз. Тўғрими?
- Бу нима деганинг? Сендан нега қочарканман?
- Унда нега ҳамма нарса хал бўлгандан кейин айтаяпсиз бу ҳақида?
- Сен ҳавотир олма дегандимда.
- Сиз у ерга бориб, чиройли қизларни кўриб, мени унутиб юборсангиз-чи?
- Эҳ, ўзимни рашкчим. Сени дуненинг энг гўзал қизига ҳам алмашмайман!
- Рости-а?
- Рости.
- Унда ҳар куни менга қўнғирок қилиб турасиз. Сўз беринг?!
- Яхши, сўз бераман.
Улар анча боғ айланишди. Хайрлашаётканда Насиба:
- Барибир кўнглим ғашда. Бормасангиз нима бўлади?
- Бўлмайди, бориб ишлай, тўйга пул топай. Сен хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади, Худо хоҳласа.
- Тушунмадим, қанақа тўй?
- Сен билан мени тўйим...
- Ёқибдию... Мен қачон сизга тегаман дедим?
- Тегмайсанми?
Насиба боши билан "йўқ" ишорасини қилди. Бу билан Ботирни ялинтирмоқчи, ҳеч бўлмаганда асабини бузмоқчи эди. Лекин Ботир бунинг аксича иш тутди.
- Худога шукур, майли, унда онамни холамларникига юбораман. Қизи росаям яхши қиз бўлганда.
- Вой, вой, вой... Ҳали вариантлар ҳам бор денг.
- А, энди... Сен рози бўлмасанг, нима қилай, мен ҳам кимгадир уйланишим керакку.
- Қани мендан бошқасига уйланиб кўрингчи?
Насиба қўлини мушт қилиб тугди.
- Ҳўш, нима қиласан?
- Ўшанда кўрасиз.
Ботир жилмайиб:
- Насиба, кутасанми?
Насиба индамади, Ботир сукут аломати ризо деб бошқа бу ҳақида бир сўз демади.
Бу воқеага ҳам яқинда бир йил бўларкан.
Ботир чет элга кетганидан сўнг аввалида ваъдага вафо қилиб, ҳар куни қўнғироқ қиларди. Кейин икки кунда бир, уч кунда бир. Яна вақт ўтгач, ўн кунда икки марта сим қоқар, буни ишининг кўплиги билан изоҳларди.
Охирги кунларда Ботирдан умуман дарак бўлмай қолди. Бундан бошида Насибанинг жахли чиққан бўлса, энди хавотирлана бошлади. У бундан чалғиш учун тикувчилик билан машғул бўлар, аммо ҳеч қли ишга бормасди. Охири Муҳлисадан ҳаммасини аниқлаштирмоқчи бўлди.
Муҳлиса Ботирнинг амакисини қизи, айни пайтда Насибанинг энг яқин дугонаси. Ботир билан Насибанинг орасидаги муносабатдан фақат у бохабар.
Насиба тезда Муҳлисага қўнғироқ қилди.
- Алоо.
- Ало, Муҳлиса. Яхшимисан дугонажон.
- Яхши-и.
Негадир Муҳлисанинг овози титрар, Насиба бундан шубхаланган бўлсада, ўзига индамади.
- Сендан бир нарса сўрамоқчи эдим.
- Ннимаани?
- Ботир акадан бирор хабар борми? Менга ҳеч қўнғироқ қилмай қўйди.
Муҳлиса жим туриб қолди.
- Муҳлис...
- Ҳа-а, Ботир акамми... Биласанми... Ҳозир вақтинг борми?
- Нега? Тинчликми?
- Ҳа, учрашиб гаплашиб олардик.
- Мени қўрқитма, ўртоқжон. Айтақол, сен билан кўришгунча ичим қизиб кетади. Ё Ботир акамга бирор нарса бўлдими?
- Сен боғга келавер... У ёғини кейин айтаман.
TELEGRAMDAGI SAHIFAMIZDAHAM BOR @DiLim_Mehrrr
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев