- Қутб айиғи одам ҳидини 30 км узоқликдан ҳис этолади. Тезлигини соатига 40 км.гача оширади. -
рикада XVII асрда аёллар ўртача 13 та фарзанд кўришган.
- Англия қироличаси Виктория туғиш жараёнида анестезия (оғриқ қолдирувчи) сифатида хлороформдан фойдаланган биринчи аёллардан бўлган.
- Ватикан тарихида бола туғилиши бирор марта ҳам қайд қилинмаган.
- XVIII асрда стоматологлар тишни пломбалашда резинадан фойдаланган.
- Қадимги юнонлар тиш оғриғини ёлғончилик оқибати деб билишган.
- Анъанавий усулда ярим соатлик мулЬтфильм яратиш учун 18 мингтадан ортиқ расм чизиш керак.
- Илк мультперсонаж
– Гети лақабли динозавр 1910 йилда яратилган.
- Танамизда ҳар сонияда 15 миллион эритроцит яралиб, ўлади.
- Аксирганда ҳаво оқими тезлиги соатига 150 км.га етиши мумкин.
- Одам организмидаги энг тезкор мушак қовоқларникидир.
- Соғлом одамнинг қони қуюқлашуви учун кўпи билан 10 сония етарли.
- Ўлимдан сўнг одам миясида электр импульслар яна 37 соат давомида ишлаб чиқилади.
- Бир соат давомида компьютерда матн терганда 105 калория сарфланади.
- Искандар Зулқарнайн даврида ҳам оч рангдаги сочлар урфда бўлган.
Бунинг учун аёллар оҳакли арақ ва гиёҳлар дамламасидан фойдаланган.
- Англияда XVIII асрда оқсуяк олифталар ўта тор панталон кийишган.
Унга сиғиш учун кийилаётганда махсус мослама ёрдамида чўзиб турганлар.
- Француз файласуфи Вольтернинг 80 та ҳассаси бўлган.
Замондоши Жан Жак Руссода эса 40 та. Францияда ҳассага таяниб юриш ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун урф бўлган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев