Эй,дўст,жонга яқин,
Cенсан менинг қадрдоним.
Суянган тоғ,ишонган боғ,
Хамдамим ва биродарим.
Бир кам кўнгил,осон тўлмас,
Сен бир булоқ ,тўлдирганим.
Бир кам дунё,сенсиз бўлмас,
Зй,жонкуяр диловарим .
Дўстлик асли биллур идиш,
Дарс кетса гар ямаб бўлмас.
Дўст хам менинг бир қанотим,
Қанотсиз қуш уча олмас.
Куч бирликда ,бирдамликда,
Хаёт йўли бир баланд-паст,
Ўзингла минг андармон бўл,
Лекин дўстсиз яшаб бўлмас.
Деди,айтгин дўстинг кимдир,
Мен айтаман кимлигингни.
Ё бир инсон,ё тамаггир,
Ёки бир оч итлигингни.
Дўстинг ойна,дўстинг аксинг,
Удир кафил виждонингга ,
Бошқалардан яхши билар,
Чатоқ феълу,соф қалбингни.
Кабоб пишмас ,сиҳ бўлсада,
Яна битта кўра лозим.
Яхши куннинг ошноси кўп,
Ёмон кунда жўра лозим.
Эй,ҳимматли,саҳоватли,
Ҳотамтой,танти одамлар,
Бир инсонга авваламбор,
Ҳақиқий дўст жуда лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3