Умидла қўйгандим бир ёстиққа бош,
Мен сизни севардим девоналардай.
Ҳеч кимса кўрмади, кўзимдаги ёш
Сиз бўлдингиз худди бегоналардан.
Эй,кўнглим сарвари,кўнглимнинг хуши,
Бир армон боғининг печаги бўлдим.
Ўнгидан келмасму ,Зайнабнинг туши,
Ишқнингмас,нафратнинг ўчоғи бўлдим.
Ким ёзди ,бу ёвуз қисматни менга,
Чин дилдан севардим,бўлдимми айбдор.
Мард эркак меҳрини бўлмасми тенгга,
Не учун қаро тун мен ўтай бедор.
Зайнабни англагай,Зайнаб бўлганлар,
Ботганда юракка алам игнаси.
Мени асрларға ёмон қилғонлар,
Ёқангизда қўлим ,руҳим шарпаси.
Оллоҳдан қўрқсангиз,ёзинг бир роман,
Отабек биргина менга ёр бўлсин.
Ҳуррият ҳам келди,фаровон замон,
Келинг,шу Зайнаб ҳам бахтиёр бўлсин .
Мен фақат курашдим муҳаббат учун,
Бир томчи севгини тотиб кўрай деб.
Икки дунёни ҳам мен ёқдим нечун,
Биргина ёримга ёр бўлойин деб.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2