Айтардингиз бир донам дея.
Дунёларга алишмам дея,
Нега ташлаб кетдингиз Она? Сиз эдингиз суянган тоғим,
Суярдингиз йиқилган чоғим.
Бу кун энди намдир қароғим,
Нега ташлаб кетдингиз Она? Сизсиз энди ухлайман қандоқ,
Наҳот Дунё яралган шундоқ.
Бу азобга чидайман қандоқ,
Нега ташлаб кетдингиз Она? Сира тинмас кўзимдан ёшим,
Эгилдику бу мағрур бошим.
Сиз эдингиз ёлғиз сирдошим,
Нега ташлаб кетдингиз Она? Йиллар ўтиб кўникарман ҳам,
Лекин доим бўлар кўзим нам.
Яралганкан Дунё бири кам,
Нега ташлаб кетдингиз Она? Мен ҳам сиздек юлдуз бўламан,
Руҳингизни хурсанд қиламан.
Учрашармиз бир кун биламан,
Рози бўлинг сиз мендан Она!
https://www.youtube.com/watch?v=DWkLTzKaWDA
https://www.youtube.com/watch?v=kW7ptRFVFMs
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1