Предыдущая публикация
беқўним
ўйларга ботиб,
Чиройли қиз бўлса сизча
бўлади.
Менинг юрагимни оловга отиб,
Қовоғи қаҳратон қизча бўлади.
Севиш дард, севиш энг
муқаддас азоб,
Кўнгилнинг кўшкини айлайди
хароб.
Муҳаббат – товланиб тургувчи
шароб,
Майдалаб-майдалаб ичса
бўлади.
Асли печакгулдай умримиз
чалкаш,
Гоҳ тупроқ ўрнимиз, гоҳида
баркаш.
Сиз шундай дилрабо, шундайин
дилкаш,
Ҳатто, соянгизни қучса бўлади.
Муҳаббат бўйнимга ташлади
қармоқ,
Ёқамга михланиб қолди ўн
бармоқ.
Шарт эмас сиз учун кўп нарса
бермоқ,
Бор-йўғи… дунёдан кечса
бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев