
— Норвегияда ўзининг уйи ва машинасидан ташқари жойда чекиш тақиқланади.
— Япония ва Финляндия тиббиёти чекишга бутунлай қарши.
— 1970 йилдан бошлаб сигарет қутиларида, рекламаларда “Чекиш — соғликка зарар!” деб ёзила бошлаган.
— Олимларнинг таъкидлашича, чекувчилар 14 йиллик умрини бой бериши мумкин.
— Японияда 20 ёшга кирганларгина сигарет сотиб олиши мумкинлиги қонунга киритилган.
— Бир йилда саратон касаллигидан вафот этганларнинг 30 фоизи айнан чекиш билан боғлиқлиги исботланган.
— Умуман чекмайдиган эркаклардан кўра чекувчи эркакларда 23 марта кўпроқ саратон билан касалланиш хавфи бор. Аёлларда эса ушбу кўрсаткич 13 марта кўпроқ бўлади.
— Сигаретдан чиқадиган тутунда 4000 та кимёвий унсурлар бўлади. Шундан 60 таси саратонни келтириб чиқариш хусусиятига эга.
— Агар инсон 35 ёшгача чекишни ташлай олса, унинг организмида 90 фоиз касалликка мойиллик йўқолади.
— Саккиз кишидан еттитаси саратоннинг енгил тури деган ташхисни олишади ва шундан сўнг яна беш йилгача яшашлари мумкин.
— Дунёда ҳар 8 сонияда бир киши чекиш туфайли вафот этади.
—Хитойда 300 миллион кашанда бўлиб, уларга бир йилда тахминан 1,7 триллион сигарет, яъни бир дақиқада 3 миллион сигарет кетади. Хитойда бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ сигарет ишлаб чиқарилади.
— Чекувчиларнинг сочи тўкиладиган бўлиб қолади. Юз терисида ҳам ўзгаришлар тезлашади. Тишлар сарғимтир тусга киради.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев