
Бир неча марта уриниб кўрдим, ҳар гал бой бердим. Бу йўлда қилмаган ишим қолмади. Бир дўстим доим сақич чайнаб юришни маслаҳат берди. Мутассил сақич чайнасангиз ошқозон безлари ишлаб овқат ҳазм қилиш сўлаклари ажраларкан. Унинг таркибида ишқор кўп бўлганлиги сабабли бир ойга қолмай ошқозон касаллигига учрадим.
Бошқа дўстим, “Агар чекишни ташламоқчи бўлсанг чўнтагингда попук қанд олиб юр” деди. Иккала киссамни попук қандга тўлдириб юришни канда қилмадим. Икки ойга қолмай олд тишларим тўкилиб тушди. Дўхтир энди умуман ширинликни татиб кўрмасликни тайинлади.
- Э-э-э.. шуям муаммо бўлибдими.. Катта дадам тамакидан қутилиш учун носга ўтган,- деб қолди яна бир дўстим. Вой, мен сизга айтсам, ашаддий кашанда бўлсангиз бўлинг, лекин носга ўтманг. Тилингизни тагини ўйиб юбораркан. Буям етмаганидек, “Майли, бўлар иш бўлди.. яна тамакига қайта қолай” десам, нос кечалари тушимга кириб чиқади денг. Ундан қутилиш ҳам жуда мушкул экан.
Яна бир дўстимнинг маслаҳати билан чўнтагимга писта тўлдириб аламимни шундан ола бошладим. Ишонасизми, бир ҳафтада икки кило писта чақиб қўйибман. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Олдин қўлимда кичиккина яра пайдо бўлди, кейин ҳаммаёғимга тошиб кетди. Дўхтирлар пистадан аллергия бўлганимни айтишди, олти ой деганда бу касалликдан зўрға фориғ бўлдим. Жаҳл устида зўр бериб энди икки ҳисса кўп сигарета тутата бошладим. Нафас олишим қийинлашиб касалхонага тушиб қолдим.
- Ҳа-а, аҳвол чатоқ. Бола-чақангиз борми ўзи,- деб сўради шифокор.
- Албатта-да, дўхтир...- деб мен унга бошимдан ўтган воқеаларни айтиб бердим.
- Агар яшамоқчи бўлсангиз чекишни ташланг, йўқса аҳволингиз жуда танг,- деб у менга соғлом турмуш тарзини таклиф қилди. Хуллас, ҳозир жисмоний машқлар билан шуғулланаман, югураман. Фақат шу йўл билан чекишни ташлаш мумкин эканлигига имон келтирдим.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев