
Биологик жиҳатдан асосан рак касаллиги ва томирлар склерози билан чекиш ўртасида узвий боғланиш борлиги табобатда аниқланган. Психологик жиҳатдан эса инсон хотирасининг энг ашаддий душмани никотиндир. У алкогол билан қўшилса, баттарроқ кучаяди. Гигиеник жиҳатдан қараганда, чекувчи ўз организмини заҳарлашдан ташқари атроф-муҳитни ҳам заҳарлайди. Эстетик жиҳатдан эса ҳар бир чекадиган йигит ёки қиздан қўланса тамаки ҳиди келиб туради. Иқтисодий жиҳатдан тамакининг зарари ниҳоятда каттадир. Масалан, бир чекувчи кунига ўртача 20 донадан сигарета чекади, бу бир ойда 30 қути, бир йилда эса 360 қути бўлади. Ҳозирги иқтисодий танг шароитда унинг сарфи маълум. Кўриниб турибдики, ҳар йили чекувчининг битта яхши камзули ёки 3-4 жуфт пойафзали сигарета тутунига айланиб, ҳавога учиб кетади. Демак, чекишни бошлаган киши бу одатни қанчалик эрта ташласа, саломатлиги учун шунчалик яхши бўлади. Топиш-тутишига барака киради. Киши ҳар қанча кашанда бўлса ҳам, чекишдан қутилиши мумкин. Бунинг учун унда мустаҳкам ирода бўлиши ва чекишни ташлашга қатъий қарор қилиши керак.
Кузатишларга қараганда, тамаки чекишни ташлаган киши 3-5 кундан кейин ўзида қандайдир нохушлик сезгани, сал нарсага жаҳли чиқадиган бўлиб қолиши, уйқуси бузилиши, вақтинчалик иштаҳаси очилиши, баъзан боши оғриши мумкин. 10-15 кундан кейин одам чекишга лоқайдлик билан қарайди, тамакидан жирканади. Шунинг учун олимларнинг маълумотларига асосланиб, чекишни ташловчиларга баъзи чекишни ташлаш усулларини эслатиб ўтамиз: никотинга қарши чайнайдиган резина сақич - галибазиндан, этил спирти ва сули қайнатмаси асосида тайёрланган экстрактдан фойдаланиши ёки вақтинча чебрец (кийик ўт) доривор ўтни чекиши мумкин. Иродаси кучсиз инсонлар агар чекишсиз тура олмасалар, улар фақат даволаниш йўллари билан бу балодан қутилиши муқаррар.
Ҳозир табобатда чекувчиларни игна санчиб даволаш, никотинга ишлатиладиган "атир"ни ҳидлатиш, гипноз билан даволаш усуллари мавжуд. Асал мумли витаминлаштирилган "Пчелка", "Золотой улей" ва бошқа конфетларни чайнаш ҳам фойда беради. Хусусан, жисмоний меҳнат, бадан-тарбия ва спорт билан шуғулланиш (совуқ сув, туризм. тоза ҳавода сайр қилиш ва ҳоказо)лар катта ёрдам беради. Бундан ташқари шифокор тавсияси билан чекишни эсдан чиқариш даврини енгиллаштчрувчи дори-дармонлардан, доривор ўтлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Тамаки чекишни ташламоқчи бўлган ёки ташлаган кимса ҳар ҳолда шифокор-норкологга учраши маъқул. У дори-дармонлардан, психотерапия ва бошқа усуллардан фойдаланиб, изчил ёрдам беради. Чекишни ташлашда ўз ҳолича дори ичиб даволанмаслиги керак. Чунки бундай дориларнинг деярли ҳаммаси организмга кучли таъсир этувчи дорилар бўлганидан юракни, асабни ишдан чиқариб қўйиши мумкин.
Ўсиб келаётган ёш авлодни чекишга қарши руҳда тарбиялаш ишини яхши йўлга қўймас эканмиз, бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун чекишга қарши ҳамма бирдек курашиши зарур.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1