Айримлар таъна қилаётгандек, бу ерда ҳеч ким тарихни ўзгартиришга ҳаракат қилаётгани йўқ.
Минг афсуски, биз учун муқаддас бўлган тупроғимиз мустамлакага айланди, юртимиз советлар деб аталган мустабид тузум томонидан бошқарилди.
Аммо мустамлакачиларни ҳали ҳам халоскор деб биладиганларга, агар Совет Иттифоқи бўлмаганида, Ўзбекистон бугунги кунларга етиб келолмасди дейдиганларга қаршимиз!
Миллатимизга бунчалик паст назар билан қарайдиганларнинг фикрига асло қўшила олмаймиз!
Юртимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган боболаримиз ҳаққи,
дорга осилган Дукчи эшонлар ҳаққи!
Юртимиз тараққиётини орзу қилган жадидларимиз ҳаққи!
Озодлик учун курашиб, “босмачи” деб ном олганлар ҳаққи!
Суд ҳукмисиз отилганлар ва кафансиз кўмилганлар ҳаққи!
Ватан учун тўкилган ҳар бир томчи қон ҳаққи!
Биз бу даъвони мутлақо қабул қила олмаймиз!
Айримлар таъна қилаётгандек, ниятимиз низо қўзғаш ва иғво тарқатиш эмас. Биз ҳар доим тинчлик-тотувлик, юртимизда барқарорлик абадий бўлиши тарафдоримиз. Биз халқлар ўртасида чинакам дўстлик бўлиши тарафдоримиз. Кимдир “оға”, кимдир “ини” бўлган даврлар ўтиб кетди.
Биз фашизмдек ёвузликка қарши курашган барча-барчадан чексиз миннатдормиз. Уларнинг матонати ва жасоратини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Биз 1941-1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган юз минглаб юртдошимизнинг хотирасини ҳеч қачон унутмаймиз.
Айни пайтда юртимизда Георгий лентаси акцияси ўтказилишига, бу лента фашизм устидан қозонилган ғалабанинг рамзи сифатида талқин этилишига қаршимиз.
Чунки:
– тарихи XVIII асрга бориб тақаладиган;
– Екатерина Иккинчи томонидан Чор Россияси ҳарбийларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган;
– юртимизни мустамлакага айлантирган генералларнинг кўксини “безаган”;
– бугун Россия ҳарбийлари учун мўлжалланган орденнинг лентаси бўлган Георгий лентасини Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг тимсоли сифатида
ҚАБУЛ ҚИЛМАЙМИЗ.
05.06.2020 https://t.me/Kenja_Botirjon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев