Овунчоғим бир келди деб, оламга,
Бор бисотим эҳсон қилдим боламга.
Мен шунчалик ожизманми ё раббим?
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Икки пуллик жононларни суйдим мен,
Бир бевафо фироқида куйдим мен.
Наҳот виждонимни алдаб қўйдим мен,
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Отам ўлган ер остида ухлайди,
Тунлар руҳи волидамни йўқлайди.
Ёлғизликдан азоб чекиб йиғлайди,
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Онам қолиб ёрнинг юзин силайман,
Фарзандимга ҳақдан умр тилайман.
Бағрим куйиб, ёниб ҳониш қилай ман,
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Улфатларим ёлғон сўзлаб кулдирар,
Ёрни қучсам соғинчимни улдирар.
Унинг ярим кўнглини ким тўлдирар?
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Нуридийдам бир келди деб оламга,
Айтганини пайдо қилдим боламга.
Мен шунчалик пасткашманми ё раббим?
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Бандасига куяр экан худойим,
Суйса чиндан суяр экан худойим.
Айтчи менга қўйнимдаги бегойим,
Онамга ким куяр аҳир, онамга?
Агар бир кун куя олсам онамга.
Кексайганда зор бўлмайман боламга...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев