Лампочкани ихтиро қилган Эдисон болалик пайтида уйига қайтиб, «Ойи, мана бу хатни мактабдан бериб юборишди», деб онасига бир конверт узатди. Она хатга тезгина кўз югуртирди, сўнг кўзи жиққа ёшга тўлиб, мактубни жажжи ўғлига ўқиб бера бошлади:
«Хоним! Ўғлингиз жуда иқтидорли. Бироқ, бизнинг мактабимиз унинг қобилияти учун кичиклик қилади. У мустақил таълим ола қолсин!».
Орадан йиллар ўтди. Эдисон инсоният тарихидаги энг улкан ихтироларни қилди. Онаси вафот этгач, Эдисон унинг шкафини титкилаб ўтириб, ўша хатни топиб олди. Не кўз билан кўрсинки, мактубда бутунлай бошқа гаплар ёзилган экан: «Хоним! Ўғлингизнинг ақли паст, эртадан бизнинг мактабга бормасин!»
Эдисон узоқ йиғлади. Анчагача ўзини тўхтата олмади. Ниҳоят, хотиралар дафтарига қуйидаги сатрларни битди: «Эдисон ғирт калтафаҳм бола эди. Лекин онасининг гўзал хизмати сабабли ноёб талант соҳибига айланди»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев