Предыдущая публикация
Сендан кетганимга йиллар бўлдию,
Аммо хаёлимла тарк этолмадим.
Орзулар умидлар Гулдек сўлдию,
Сени унутмадим, унутолмадим.
Ўзимни урдим гох дунё ишига,
Ва лекин кўнглимни чалғитолмадим.
Унутмоқ йуқ екан севган кишига.
Сени унутмадим, унутолмадим.
Гоҳида тушимга кирасан маҳзун,
Шу тонгда юрагим йиғлайди беун.
Севганинг учунми? Севганим учун,
Сени унутмадим, унутолмадим.
Бир ширин туш экан сенла ўтган дам,
Нетайки ёр сени ҳардам соғинсам.
Дардимга даво йўқ йиллар ўтса хам,
Сени унутмадим, унутолмадим.
Ногаҳон кўзинга боқиб интизор,
Яна юрагинга бердимми озор.
Кечиргин ёр мени, кечиргин минг бор
Сени унутмадим, унутолмадим.
Навзод Х,амро
👉 @Navzod_Hamro 👈 телеграм канал😊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Shoir bolsayiz @Shirin_Zabon Kaanaliga kring