Аввал миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ассалом алейкум. Эртага жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Иордания терма жамоаси яхши шаклланган, аммо биз барибир кучлироқмиз. Сафардан дуранг билан қайтдик. Шундан сўнг бизни 0:0 ҳисоби ҳам қондириши ҳақида гаплар бўлди. Аммо биз эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Йигитлар учрашувга тайёр. Бутун фикримиз эртага ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишга қаратилган.
- (Одил Аҳмедов) Эртага бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бу нарса жамоамизнинг қўлидан келади.
- Иорданиянинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Улар кучли босим уюштириши муқаррар, бунга тайёрмисиз?
- Эртага қаршилик бўлиши табиий ҳол. Аммо биз имкон қадар ўйнашга интиламиз. Бу ўйинда имкони бўлган ва бўлмаган барча ишни амалга оширишимиз шарт.
- Рақиб қарши ҳужумда ўйнаши кутилмоқда. Дарвозамизга гол ҳам шу услубда киритилганди. Бунга қарши чора кўриб қўйганмисиз?
- Ҳақиқатан ҳам ҳужумга берилган жамоада қарши ҳужум хавфи бўлади ва бунда имкон қадар ҳимоячиларимиз зич ҳаракат қилиб, бир бирларини ҳимоя қилиб туришлари керак. Сафардаги ўйинда дарвозабон бошлаб берадиган ҳужумни рақиб охирига етказишга ҳаракат қилди. Ҳимоячиларимиз кўп ҳужумларни бартараф эта олдилар. Эртага майдонга тушадиган футболчининг бор ҳаёли фақат ўйинда бўлиши керак. Шунда ҳаммаси жойида бўлади. Эртага жамоавий ўйин ўтказамиз. Дарвозабон жамоага, жамоа дарвозабонга ёрдам бериши керак.
- Бурчак зарбаларидан фойдаланиш фоизи нолга тенг бўлиб қолди. Бу борада машғулотларда иш олиб борилдими? Тўп назоратичи?
- Иорданияга қарши ўйин ўтказиш учун сафарга чиқиш олдидан айтарли тайёргарлик олиб бориш учун вақт бўлмади. Футболчилар бир бирларини яхши тушунишлари учун квадрат машқларига эътибор катта бўлди ва стандарт вазиятлар устида ишлашга вақтимиз етмади. Аммо энди бу камчилик тўғриланди. Биз бурчак тўпларидаги муаммони яхши тушунамиз. Амалга оширилган бурчак тўпларининг эллик фоизи тўғри чиқмади ва бу хатони тузатиш устида иш олиб бордик.
- Егор Кримецнинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Егор оёқ мушакларини чўзиб олган. Бундай жароҳатда дори, дармон ёки массаж фойда бермайди. Фақат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев