Ингилиз тилида -Helichrusum maracandicum M.
(Тожикча номи - ғозичой, гули ғози)
Ўлмас ўт кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 15-75 см атрофида бўлади. Шохлари 2--10 та бўлиб чизиқ-чизиқли, қўнғир, тукли. Бариглари яшилроқ, кулранг -яшилроқ, кулиранг - яшил ёки сарғиш-қунғир тусли, қуйуқ туклар билан қопланган.
Пастки ҳамда шоҳчалвридаги бариглари чизиқсимон, чизиқ --- ленцетсимон бўлиб,
5-9 см узунликда, Эни эса 0,3---1,2 см атрофида бўлади.
Гуллари зафарон -сариқ рангда.
Ғужғон ғунчалари шарсимон ёки компакт қолқонсимон гултўпламини ҳосил қилади. Уруғлари призматик, тўқ жигарранг, попугли (улар 20 -25 та ю, жуда ингичка сарғиш ипчалардан ташкил топган)
---Ўсимлик май ойларида гуллаб, июл-октябрда мева беради.
--- Ўлмас ўт Ўзбекистонда, газалкетда, туркистонда ,ҳисор тоғ ёнбағирларидa
қуруқ шағал, кам тупроқли жойларда
600-2500 баландликларда учрайди.
--Ўлмас ўтни гуллари дорвор ҳисобланади. Одатда усмлик гуллай бошлаганда йиғилади. Мабодо кечикладиган бўса, гулсаватчалар қуритилиш жарайонида барчалари тўкилиб кетади.
Фақат гул ўрни қолиши мункин.
Гуллар қоронғи, салқин, ҳаво яхши алмашиб турадиган жойларда қурутилиши, уларни қалинлиги 2-3смдан ошмаслиги ва тагига тоза қоғоз ёки мато ёзилиши лозим бўлади.
---Ўлмас ўтни сақлаш 3-йилдан ошмаслиги лозим.
--Ўсимлик гулсаватчалари таркибда: Флавоноидлар, гликозалар, кумаринлар, стеринлар, эфир мойлари (0,01---0,02%), К витамини, смола каби моддалар бор.
--Ўдмас ўт қадим - қадимдан Ғозичой номи билан машхур бўлиб, ундан бир қатор касалликларда, жумладан:
Жигар оғриғида сафро ҳайдовчи,
---Сариқ касаллиги,
---Ўт йўлидаги тош касалигларида,
---Буйракдаги тош касалликларид,
---Истисқо,
---Ўпка сили,
---Бавосилда қон тухтатувчи,
--- Гижжа хайдовчи(айниқса аскаридаларда)
----шамоллашга қарши дори воситаси сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Илмий тиббиёт амалиётида у бўзноч деб аталади.
*Жумладан ўлмас шт гулларидан тайёрланадиган қайнатма ва дамлам, суюқ экстракт жигар касалликларида сафро ҳайдовчи омил сифатида ишлатилади
( холецистит ва гепохолециститларда ижобий натижа беради) бундай қайнатма (10:250 нисбатан олинган) 0,5 стакандан кунига 3- маҳал овқатланишдан олдин ичилади.
Ўлмас ўтдан сафро ҳайдовчи қуйидаги шифобағш чой тайёрланади:
Ўлмат ўт гуллари -1 ҳисса,
Кашнич мевалари -1ҳисса,
Учбарг -трифол барглари -3 ҳисса
--- барчаси чой шаклида майдалаб бир бири билан аралаштирилиб, 2 -ош қошиқ олиб 0,5 л қайноқ сувда 10- минут қайнатилади, кейин докадан сузилиб, кунига 3-маҳал 0,5 стакандан, овқатдан 15- минут олдин ичилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2