«Рома» футболчилари Элдорга Ҳусанов ҳақида нималар дейишади?
Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов YouTube'даги "Nobel" каналига берган интервьюсида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида жамоадошлари билан қилган ҳазиллар борасида гапирди.
— Сўнгги икки йилда сенга Италияда Ўзбекистон ҳақида қанчалик тез-тез савол беришади? Масалан, Дибала ёнингга келиб, “Элдор, бу "Манчестер Сити"га ўтган бола ким ўзи?” ёки “Сизлар жаҳон чемпионатига чиқяпсизларми?” деб сўрамайдими?
— Йўқ. Улар доим Европада ўйнаганлар ҳақида сўрашади. Ҳусанов ҳақида ҳам кўп сўрашган. Илгарироқ эса: “Сен Европада ёлғиз ўйнайсанми?”, деб сўрашарди. Мен “Ҳа” дердим. Улар эса: “Унда сен қиролсан”, дейишарди. Энди эса ҳазиллашиб: “Ўзбекистонда янги қирол пайдо бўлибди. Ҳусанов энди катта жамоада ўйнаяпти, унинг нуфузи сендан юқори”, дейишяпти.
— Сен нима деб жавоб берасан?
— “Ҳа, ростдан ҳам шундай”, дейман. Унинг планкаси мендан юқори.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев