Нагелсманн Роналду ҳақида: «Ёшига қарамасдан, у ҳали ҳам жуда хавфли»
Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ҳужумчи Криштиану Роналду борасида ўз фикрларини билдирди.
«У ҳали ҳам кучли, буни кўп йиллардан бери исботлаб келмоқда. Бундай даражада шунча вақт ўйнаш – жуда қийин. Роналду ниҳоятда кўп гол урган ва ўйнаган жамоаларига катта таъсир кўрсатган.
Умид қиламанки, бугун у ўйинга катта таъсир кўрсатмайди. Ёшига қарамасдан, Криштиану ҳали ҳам жуда хавфли, дарвоза олдида ва ҳавода кучли. Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак», — деди Нагелсманн УЕФА расмий сайтига берган интервюсида.
Ушбу рақиблар Миллатлар Лигаси яримфиналида тўқнаш келади. Беллашув Тошкент вақти билан бугун тунда соат 00:00 да старт олади.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев