Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Ҳусановнинг «МЮ»га ўтиши тен Ҳаг сабабли амалга ошмагани маълум бўлди
Абдуқодир Ҳусановнинг агенти таъкидлашича, мижозига дастлаб «Манчестер Юнайтед» қизиққан.
Яқинда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади.
— ОАВда «Тоттенҳэм», «Челси», «ПСЖ»дан бўлган қизиқишлар ҳақидаги маълумотлар янгради...
— «Бавария»дан ташқари Бундеслиганинг барча кучли клублари — «Лейпциг», «Штутгарт», «Байер» ва «Боруссия Дортмунд» ҳам уни хоҳлаган. Шунингдек, Италия жамоалари ҳам.
— Биринчи бўлиб ким қизиқди?
— «МЮ». 2023 йил май ойида скаут Николаc Ченалли U-20 жаҳон чемпионатида Аргентинада эди. Ўзбекистоннинг иккинчи ўйинидан сўнг у менинг контактимни топди ва учрашишни хоҳлади. У Ҳусановда «МЮ» ДНКси борлигини айтди.
Якунда скаут «МЮ»га батафсил ҳисобот берган, аммо манкунианликларнинг ўша вақтдаги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ҳимоячи жамоага ёрдам беришга тайёр эмаслигини айтган.
Яқинда биз ушбу скаут билан гаплашдик. У Ҳусановнинг «шаҳарликлар» сафига қўшилгани билан табриклади, аммо унинг «Юнайтед»да ўтмаганидан афсусдалигини айтди», — дея агент Гайрат Хасбиуллиннинг сўзларини келтиради championat.com.
5 комментариев
12 классов
Хедира футбол тарихидаги энг яхши 5 нафар яримҳимоячини айтди ва уларга таъриф берди
Сами Хедира футбол тарихидаги энг яхши 5 яримҳимоячи номини айтди.
«Реал»нинг собиқ футболчиси Роналдиниони 5-ўринга қўйди. «У «Бернабеу»да олқишларга сазовор бўлган «Барселона»нинг биринчи футболчиси эди», — деб эслайди германиялик ўйинчи.
Франц Беккенбауэр 4-ўринни эгаллади: «Мен унинг ўйинларини фақат видеоларда кўрганман, лекин у фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам футболни ўзгартиришда давом этди».
Андрес Иниеста 3-поғонадан жой олди: «Мен унга қарши кўп марта ўйнаганман ва у ҳеч қачон тўпни йўқотмаган. Унинг узатмаси, дриблинги — мен бундан олдин ҳам, кейин ҳам унақасини кўрмаганман».
Рейтингда 2-ўринни Диего Марадона эгаллади. Хедира Диегонинг «Наполи» клуби ва Аргентина миллий жамоасидаги ўйинларини алоҳида қайд этди.
Хедира 1-ўринни Зинедин Зиданга берди. «У менинг кумирим эди. Унинг «Реал»даги ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франциядаги ҳар бир ўйинини кузатганман.
У футболни жуда оддийлаштирди. Мен буни такрорлашга ҳаракат қилдим, лекин ҳеч қачон у каби яхши бўлмаганман», — деди Хедира BBC билан суҳбатда.
6 комментариев
23 класса
Неймар интервюда ушбу юлдузлар билан ўзини таққослади. Унинг танловлари эса шундай кўринишда. 🌟
19 комментариев
59 классов
"Атлетико" мухлислари "Байер"га қарши ўйинда Винисиусни ҳақоратлашди
Винисиус "Атлетико" – "Байер" учрашувида ирқчиликка учради.
"Матрасчилар" Чемпионлар лигасида немис клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўйин давомида "Атлетико" мухлислари "Реал" вингери Винисиус ҳақида ирқчи қўшиқ куйлашди, деб хабар беради COPE. Унда бразилиялик "шимпанзе" деб аталган.
"Барселона" мавсум якунида Рафинья борасида қарор қабул қиладиган бўлди
"Барселона" бу йил Рафинья Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келади.
28 ёшли вингернинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Барселона" жорий мавсумни бразилиялик футболчининг келажагини ҳал қилишда муҳим деб ҳисобламоқда. Унинг натижаларига кўра, каталонияликлар футболчига янги шартнома таклиф қилиш ёки трансфер таклифларини кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилади.
Футболчининг ўзи "кўк-анорранглилар" сафида қолишни истамоқда.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Рафинья 20 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
1 комментарий
13 классов
Futbol TV телеканалида 24-январь куни 3 та жонли футзал трансляцияси бор
2 комментария
3 класса
Аморим телевизорни синдиргани ҳақида: «Ёшман ва баъзида хато қиламан. Аммо бошқа бундай қилмайман, деб ваъда беролмайман»
Рубен Аморим «Брайтон»дан учралган мағлубиятга (1:3) кескин муносабат билдирганини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи ўйиндан сўнг футболчиларни танқид қилар экан, кийиниш хонасидаги телевизорни синдирганди.
«Мен ёш йигитман ва баъзида хато қиламан. Шунинг учун одатда ўйинлардан кейин гапирмайман. Бу мағлубиятдан кейин гапиришим керак эди ва, эҳтимол, бу хато бўлгандир. Жуда асабийлашдим ва матбуот анжуманига ҳам шундай кайфиятда бордим. Айтилмаслиги керак бўлган гапларни айтдим, тамом.
Баъзан хатога йўл қўясиз ва кейин вазият яхшиланади. Мен буни бошқа қилмайман деб ваъда бера олмайман, лекин такрорламасликка ҳаракат қиламан», — дея Аморимнинг сўзларини келтиради Goal.
5 комментариев
9 классов
ХХI асрда Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урилган ўйинлар
3 комментария
15 классов
«Хоразм» 15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди
«Хоразм» клуби 16-жамоа сифатида 2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасида қатнашадиган бўлди.
«Клуб бош ҳомийси 2025 йилги харажатлар сметасини тасдиқлади ва смета ЎФА рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов клубни Суперлигада қўллаб-қувватлаш юзасидан расмий кафолат берди.
«Хоразм» сўнгги бор 2010 йилги мавсумни элитада ўтказган бўлиб, шундан буён нуфузи жиҳатдан иккинчи рақамли лигада иштирок этиб келаётганди. Клуб ўтган мавсумни Пролигада 6-ўринда якунлаган бўлса-да, ОФК лицензиясига эга чиққан. Мазкур ҳаракат жамоага Суперлига эшикларини очди.
Аввалроқ «Металлург» ва «Олимпик» Суперлиганинг 16-жамоаси бўлиш имкониятидан воз кечганди. «Хоразм» эса Лига томонидан белгиланган дедлайн давомида талабни бажаришга эришди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, «Хоразм»даги стадион Суперлига талабларига жавоб бермаслигидан келиб чиқиб, клуб элитадаги рақибларини нейтрал майдонда қабул қилади. Айни вақтда Хоразмдаги стадион чими қандай турда бўлиши масаласи ЎФА билан муҳокама қилинмоқда. Бу масалада қандай келишувга эришилгани ва «Хоразм» унга қадар қайси стадиондан фойдаланиши масаласида кейинроқ хабар берилади», — деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Ассалому алайкум...
Ok.ru сайтидаги энг яхши Футбол гурухига хуш келибсиз. Реклама масаласида модераторлардан бирига мурожат к,илинг .
Гурухимизда Футбол оламида юз бераётган энг сўнги янгиликлардан кун давомида хабардор бўлиб боришингиз мумкин. Бир кунда камида 120 га якин энг сара хабарлар, янгиликларни етказиб беришга харакат қиламиз. Биздан асло узоқлашманг. Гурухимиз албатта сизларга манзур бўлади!
Диққат: гурухда сўкинганлар, жанжал қилганлар, бошка бир гурухни реклама қилганлар, фотоальбом ва видеолар бўлимларига бехаё фото ва видеолар юклаганлар хеч бир огохлантиришсиз "қора руйхат"га юборилади.
Ферганская область Учкупрюкский район, Коканд (Хуканд)