Маркус Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиш имконияти "кун сайин камайиб бормоқда".
Бу ҳақда Sky Sports журналисти Мелисса Редди хабар берди.
Спорт директори Деку ҳафта ўрталарида каталонияликларнинг устувор вазифаси Педри ва Гави, шунингдек, бугун янги шартномалар имзолагани айтилаётган Рональд Араухо ва Жерар Мартин билан шартномаларни узайтириш эканлигини аниқ айтди.
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олиш учун баъзи футболчилари билан хайрлашиши керак. Вариантлар Эрик Гарсия ва Ансу Фатининг сотилиши билан боғлиқ эди, аммо биринчиси "Комо"га ўтишдан бош тортди, иккинчиси ҳам қишда "кўк-анорранглилар" сафини тарк этишни истамайди. Фати учун ҳали жиддий таклифлар бўлгани йўқ.
Жорий мавсумда Рэшфорд АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1