ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
Турнирнинг янги форматида сўнгги туридан олдин кўплаб интригалар бор. Абдуқодир Ҳусанов ЕЧЛда фақат плей-оффдан бошлаб иштирок этиши мумкин, «Сити» эса «ПСЖ»га ютқазгач, плей-офф зонасидан ташқарига чиқиб кетди. Стартни муваффақиятсиз ўтказган «Реал» кучли саккизликка кириб олиши ҳам мумкин.
Олдинги форматда бу вақтга келиб мухлислар ЕЧЛ плей-оффининг барча иштирокчилари номларини билиб олган бўларди. Янги форматда эса жамоалар умумий жадвалда курашади, турлар сони эса олти эмас, саккизта. Турнир шакли ўзгариши бўйича баҳслар ҳамон давом этмоқда, аммо битта нарса аниқ — интригалар анча кўпайган. Қуйида 7-турдан кейин қандай вазият юзага келгани кўриб чиқилади.
Чемпионлар лигасининг янги форматдаги умумий гуруҳ босқичи 29 январ куни якунланади – сўнгги турдаги барча ўйинлар бир вақтда бўлиб ўтади.
Жамоалар яна биттадан ўйин ўтказишади. 36 иштирокчидан 24 таси плей-оффга йўлланма олади, дастлабки саккиз поғонада жойлашган саккиз жамоа — бирданига 1/8 финалга ўтади. Кимдир аллақачон баҳорда ҳам турнирдаги иштирокини давом эттиришини кафолатлаган, кимдир муддатидан олдин турнир билан хайрлашган. Шунга қарамай, кўпчилик ҳали ўз тақдири қандай кечишини билмайди.
Очколар тенг келиб қолган ҳолатда амал қилинадиган регламент
Биринчи навбатда қуйидаги кўрсаткичларга қаралади:
Тўплар нисбати;
Урилган голлар сони;
Сафардаги голлар сони;
Ғалабалар сони;
Сафардаги ғалабалар сони;
Рақиблар ишлаган очколар сони*;
Рақиблар урган ва ўтказиб юборган голлар нисбати*;
Рақиблар урган голлар сони*;
Интизомий балллар;
Клуб коэффициент.
*гап ҳар бир клубнинг барча саккиз рақиби ҳақида кетмоқда. Агар шартли «Ливерпул» ва «Барселона» 21 тадан очко жамғарса ва дастлабки беш банд бўйича кўрсаткичлари тенг келса, унда уларнинг саккиз турдаги рақибларининг турнирнинг умумий босқичидаги натижаларига эътибор қаратилади. Рақиблари яхшироқ натижа қайд этган клуб юқорироқда жойлашади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2