Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» ўйинчисига айлангач, энг кўп маош оладиган ўзбекистонлик футболчига айланди.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг телеграмдаги каналида ёзишича, Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер клубидаги йиллик маоши тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
20 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» сафидаги ойлик маоши 290 минг еврони ташкил қилса, ҳафталик маош 67 минг евро демакдир.
Маълумот учун, Ҳусанов 40 млн евро эвазига «Ланс»дан «Ман Сити»га ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маошли футболчи Элдор Шомуродов саналиб, унинг Рим клуби билан 2026 йилга қадар имзоланган шартномасига кўра, Элдорнинг йиллик маоши 2 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15
Oyiga 3milyard 666 milyon
Haftasiga 904 milyon
Kuniga 130 milyon
Oyiga 3 milyard 666 milyon
1€ hozir 1$ va 3 sent.
3.500.000*1,03=3.065.000$
3.065.000 ni 365 kunga bo'lsang kuniga 9876$.
9876 $ * 30 kun = 296.000$
Bu degani oyiga 3 milliard 800 milliondan ortiq
Sen bir oyligi 350 million so'm deyapsan.
3 kunlik oyligi 380 million so'mdan oshayapdi.