“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот умумий турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган мерсисайдликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Чемпионлар лигаси форматини ғалати деб атади.
"Мен турнир жадвалига фалон жамоа билан ўйнаш бизга осонроқ бўлади, деган нуқтаи назардан қарамайман, чунки биз биринчимиз. Чемпионлар лигасининг ғалати формати туфайли сиз учун осон бўлади, дейишнинг иложи йўқ.
"Ғалати" сўзи билан ҳеч қандай салбий нарсани назарда тутмаяпман, лекин формат ғалати! Биринчи ўринда эканлигимиз умумий босқичда энг яхши жамоа эканлигимизни исботламаслиги мумкин", - дея Слот сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.
Бугун, 21 январь куни “Ливерпуль” УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тури доирасида “Лилль” билан ўйнайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев