Оч бўлишимиз учун музлатгич бўш бўлиши керак»
«Милан» бош мураббийи Сержиу Консейсау А Серия 21-туридан ўрин олган «Ювентус» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлим тенг, иккинчи бўлим бошқача ўтди. «Ювентус» очроқ эди, биз кўпроқ тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Мен жавобгарман. Ғалаба қозониш учун биринчи қадам бу — хоҳиш. Бугун ютишни хоҳламадик. Эндигина январ, ёнилғи тугамаслиги керак.
Оч қолишимиз учун уйда бўш музлатгич керак. Мен техник жиҳатдан унчалик яхши бўлмаган кичикроқ жамоаларга мураббийлик қилдим, лекин уларда ажойиб хоҳиш бор эди.
Биз ўсишимиз керак ва агар «Милан»да бўлсак, янада кўпроқ. Ўзимизга ғурурланиш учун сабаблар келтиришимиз керак. Танаффус пайтида йигитларда реакцияга киришиш истагини уйғота олмадим.
Биз доим ҳам энг тажрибали ўйинчиларга ишона олмаймиз. Ҳар кимнинг ўз масъулияти бор. Барча масъулиятни Леау, Тео ёки Менянга юкламаслигимиз керак. Очиғи, улар масъулиятдан қочмасликлари керак, аммо юк ҳамманинг елкасида.
Нима бўлаётганини биламан, 25 йилдан бери футболдаман. Бундай пайтларда тажрибали ўйинчилар айбланади, лекин ҳеч ким жавобгарликдан қочмаслиги керак», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев