Предыдущая публикация
"Тоттенхэм" дарвозабони Антонин Кински дебют учрашувида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Шпорлар" жуда кучли рақиб - "Ливерпул"га дуч келди. Учрашув Лига кубогининг ярим финалида бўлиб ўтди ва лондонликларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Squawka таъкидлаганидек, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Кински бу борада жорий мавсумда Викарио ва Фрейзер Форстер қила олмаган натижани қайд этди. Бу икки кипер биргаликда атиги битта "қуруқ" ўйин ўтказган холос.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1