Предыдущая публикация
Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби “Ноттингем Форест” ҳимоячиси Ола Айнуни “шаҳарликлар” футболчиси Кайл Уокернинг ўрнини босувчи номзод сифатида танлади.
ОАВ хабарларига кўра, Хосеп Гвардиолага Айнунинг ўйин характери ёқади, хусусан, "Манчестер Сити" бош мураббийини ҳимоячининг ҳар икки қанотда ўйнаш қобилияти ўзига тортади. Футболчининг "Ноттингем Форест" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди, яъни "шаҳарликлар" футболчи билан қишда индивидуал шартнома шартлари бўйича музокара олиб бориши мумкин.
Жорий мавсумда Ола Айну Англия Премьер-лигасида “Ноттингем Форест” сафида 18 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев