Предыдущая публикация
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” футбол клуби “Брайтон” ва Нидерландия терма жамоаси дарвозабони Барт Вербрюггенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри хабар берди.
ОАВ хабарларига кўра, жамоанинг асосий дарвозабони Андре Онана томонидан йўл қўйилган хатолар сони «Манчестер Юнайтед»ни ушбу позиция учун ишончлироқ муқобил излашга ундаши мумкин.
22 ёшли “Брайтон” дарвозабони ҳам салоҳиятли номзодлар қаторида. Ушбу трансфер "қизил иблислар"га камида 30 миллион фунт стерлингга тушади, аммо клуб қишда ҳеч қандай таклиф билан чиқишни режалаштирмаяпти.
Жамоа раҳбарияти аниқ чора кўришдан олдин ёзгача кутмоқчи.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2