Аввало, узоқ танаффусдан кейин биринчи марта ЎФА томонида «Йил журналисти» соврини ҳам таъсис этилганидан хурсандман. Чунки бу соҳада жуда кўп ҳамкасбларим бор, тинмай меҳнат қилишади, кимнидир исми ёзилади, кимнидир йўқ, футбол тили билан айтганда, «биз чаладиган пианинони кўтариб юришади». Фикримча, бу эътирофга уларнинг ҳар бири лойиқ ва бу соврин ҳамманики.
Шунингдек, устозларники ҳам. Мен журналистикада ўқимаганман, проффессионал футбол ўйнамаганман. Нимаики ўрганган бўлсам, шу соҳада биздан олдин ва биз билан ижод қилган устозлардан ўрганганман.
Ахбор Имомхўжаев ҳаммага фидойиликни ўргатганлар, марҳум Давлат ака Турдиалиевдан тўғриликни, Хайрулла Ҳамидовдан холисликни, Алишер Никимбаевдан масъулиятни ўрганишга уриндик. Аброр Имомхўжаев ҳақиқат учун курашни кўрсатганлар. Аваз Бердиқулов, Олимхўжа Бўронов, Бобур Акмалов - улардан ҳам ниманидир олганман. Ҳаммаларидан миннатдорман.
Ва албатта, оила аъзоларим. Биз бирор ишда муваффақият қозонар эканмиз, табиийки, у иш учун уларнинг ҳаққини ишлатиб юборамиз. Оила аъзоларимизга ажратиш керак бўлган вақтимизни... Албатта, улар буни тушунадилар, рози бўладилар, қабул қиладилар, ҳузрли шароит яратадилар, ютуқларимиздан қувонадилар. Ҳар қандай ютуқларимизда уларнинг улуши катта. Раҳмат.
Қахрамон Асланов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1