Предыдущая публикация
Россиянинг «Краснодар» клуби ўз тарихидаги энг яхши футболчисини аниқлади.
Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада уругвайлик яримҳимоячи Маурисио Перейра 37,8 фоиз овоз тўплаб, биринчи бўлди. Айни пайтда у АҚШнинг «Орландо Сити» клубида ўйнаяпти.
Иккинчи ўринни швециялик ҳимоячи Андреас Гранквист (25,4 фоиз), учинчи ўринни арманистонлик ҳужумчи Юра Мовсисян (20,7 фоиз) эгаллади.
Қайд қилиш жоизки, номзодлар орасида Фёдор Смолов, Жоаозиньо, Виталий Калешин, Шарль Каборе, Вандерсон ва Одил Аҳмедов ҳам бор эди.
Ўзбекистонлик яримҳимоячи 2014-2016 йилларда «Краснодар» шарафини ҳимоя қилган ва жами 67та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев