🌷АЁЛ🌷......🌹💐
🌸 Аёл ўз севганининг ёнида сукут сақласа, сўзлар кўзёши кўринишида келади...
🌸 Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда, у аччиқ кўзёш тўкади. Буни кўпчилик тушунмайди.
🌸 Аёл сиздан имконсиз нарсани талаб қилмайди. У фақатгина сиз ўз синглингизга қандай инсонни раво кўрасангиз, унга ҳам шундай бўлишингизни хоҳлайди.
🌸 Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз, жонини беради.
🌸 Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради. Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам, туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.
🌸 Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.
🌸 Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини қоқманг!
🌸 Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у меҳр - шавқатни тарк этмайди.
🌸 Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат уни чиндан севгангина кўтаради.
🌸 Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш, эркак учун айб эмас.
🌸 Аёл хиёнатдан, юқотишдан, айрилиқдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча унутмайди.
🌸 Аёл отасиз боласини тарбиялай олади. Лекин, эркак киши онасиз болани улғайтириши амри муҳол.
🌸 Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор:
🌸«У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг «барча нарса» бўлади.
🌹Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида бўласан.
🌹Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.
🌹Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида бўласан.
🌹Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган.»
🌸 Турмушга чиққан;
Ҳали чиқмаган;
Ажрашган;
Бева қолган ҳар бир аёл,
ЯШАСИН!
🌸 Аёл кишининг турмушга чиқиши ё ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб, камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик хилқати.
© Умму Абдуллоҳ таржимаси
@allohim_asragin
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10