Ғамларимни тоғ елкамдан ошириб,
Бу дунёга сенинг учун келган мен.
Муҳаббатни юрагимга яшириб,
Тил безабон, севилган сен, севган мен.
Севги дилда кундан кунга уйғонди,
Сенсизликдан қалбим ёмон тўлғонди.
Оғриқлардан дардим ширин чўлғонди,
Дил беармон, севилган сен, севган мен.
Сабо бўлиб ёнгинамда елмасанг,
Бахтим ўзинг билан олиб келмасанг.
Нетай, ишқим сезиб, қадрим билмасанг,
Ишқда ҳар он севилган сен, севган мен.
Ёрижоним, майли шодон, яшнаб кул,
Сен йироксан , Мурод сенга етмас қўл.
Бир умрга Маржон билан бирга бўл,
Бўлай қурбон, севилган сен, севган мен!
Ишқ-Яратган эгам берган мукофот,
Ишқ мен учун синов, сабр ва тоқат.
Қиёматда руҳим топгуси роҳат,
Икки жаҳон севилган сен, севган мен
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев