«Анҳору булоқларни яхши билганимиздир».Яъни, шайх шариат илмларини ва кишилар табиатларини яхши биладиган одам бўлиши керак. Бу байтдаги анҳордан мурод шариат илмлари ва булоқлар эса кишилар табиатларидир. Шайх шариат илмларини яхши билган ва муридларнинг табиатларини ҳам пухта билган бўлсагина илм ила табиатларни фаввора каби отилиб чиқишига сабабчи бўлади.«Чўлу саҳроларни тинмай кезганимиздир».Яъни, шайх нафс балоси чўлининг шаҳват тиконлари ҳамда қаттиқ жойларини ҳам, Аллоҳ таолонинг розилигидан узоқда бўлган саҳроларини ҳам тинмай кезиб имтиҳондан бутун чиққан киши бўлиши керак.«Ғов ва тўсиқларни қўрқмай енгганимиздир».Яъни, шайх Аллоҳ таолонинг йўлида юрадиганлар дуч келадиган ғовларни ҳам, тўсиқларни ҳам мувофақият билан енгиб ўтган шахс бўлиши лозим.«Сув манзилларин ишончла топганимиздир».Яъни, шайх тасаввуф йўлидаги чанқоқ қолдирадиган сувхоналар-яқин, вараъ, зоҳидлик, хавфу ражо, таваккул, сабр, ризо, таслим, мушоҳада, тазкия, фано аммо сиваллоҳ ва бақо биллаҳ кабилардан сув ичган бўлиши шарт.«Ҳар бир ичиш жойини топиб ичганимиздир».Яъни, шайх юқорида зикр этилган мақомларнинг ҳар бирини топиб унинг сувидан тўйиб-тўйиб ичган бўлиши керак.«Ул ушбу муҳим ишларла тик турганимиздир».Яъни, шайх мазкур ишларни қоим қилган ва қоил қилган бир зот бўлганидан барча,«Унга, сен отлиқлар шайхисан, деганимиздир».Яъни, ҳамма одамларни унинг ҳолу сифотларини кўриб туриб тан бериб сен бизнинг тарийқатдаги шайхимизсан деб тан олган одамгина ҳақиқий шайх бўлади.«Мазкур сафар бўлур қалб билан, деганимиздир».Яъни, аввал бошдан васф қилиб келинаётган сафар қалб билан бўладиган сафардир. Бу руҳоний сафардир. Бу сафар тўрт ердан тўрт ерга бўлади. Биринчиси гуноҳ ва ғафлат еридан тавба ва сергаклик ерига бўлади.Иккинчиси дунёга ҳирс қўйиш еридан зоҳидлик ва охират талаби ерига бўлади.Учинчиси нафсларнинг ёмонликлар ва қалбларнинг айблари еридан ўша нарсалардан холий бўлиш ва уларнинг зидлари билан зийнатланиш ерига бўлади.Тўртинчиси борлиққа шуҳуд бўлиш еридан борлиқ Роббисига шуҳуд бўлиш ерига бўлади.«Шайх эса бу ишда табиб каби деганимиздир».Яъни, шайх тасаввуфда худди ҳаётда беморларга қарайдиган табиб кабидир. Табиб кишиларнинг танасидаги хасталикларни муолажа қилса, шайх уларнинг қалбларидаги хасталикларни муолажа қилади.«Ул уларнинг озғинин семизин билганимиздир».Яъни, шайх қалбларнинг илмдан, амалдан, ҳолдан, яқиндан, нурдан бебаҳра бўлган озғинини ҳам, илмга, амалга, ҳолга, яқинга ва нурга тўлган семизини ҳам яхши билиши керак. «Ҳам қаттиғин, ҳам юмшоғин билганимиздир».Яъни, шайх кўп гуноҳ ва ғафлат туфайли қатиб қолган қалбни ҳам, тақво, хушуъ хузуъ ила мулойим бўлган қалбларни ҳам билиб уларнинг ҳар бирига ўзига хос муомала қиладиган уста мураббийдир.Мазкур сифатларни ўзида мужассам қилган шайхлар ҳақиқий шайхлар бўладилар. Уларга ҳеч иккиланмай эргашилса, кам бўлинмайди. Аммо шайхларни баҳолашда дин илмидан бехабар муридларнинг мақтовлари ўлчов бўла олмаслиги ҳаммаг маълум. Эътибор берадиган бўлсак, юқорида зикр этилган оят, ҳадис ва аҳли тасввуфнинг шайх ҳақидаги гапларида бугунги шайхлар мадҳида айтиладиган маддоҳликларнинг биттаси ҳам йўқ. Демак, бу борада кўзимизни очишимиз лозим. Ким кўринганни шайх деб этагини тутиб кетавериш дуруст эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев