(Албатта ўқинг, азизлар)
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Фатҳул Борий” асарида буюк саҳобийлардан Утба ибн Фарқад Суламий розиёллоҳу анҳунинг хотини Умму Осимдан ривоят қилиб келтиради. Умму Осим дейди:
“Утба ибн Фарқаднинг қўл остида биз тўртта эдик(яъни, унинг тўртта хотини бор экан). Биздан ҳар биримиз кундошининг атиридан хушбўйроқ атир ишлатишга ҳаракат қилар эди. Утба эса ҳеч қандай атир ишлатмас эди. Аммо у барчамиздан хушбўйроқ эди. Агар у кишиларнинг ҳузурига чиқса кишилар: “Утба ибн Фарқаднинг ҳидидан кўра хушбўйроқ ҳидни ҳидламаганмиз”, дейишар эди.
Бир куни мен ундан бунинг сабабини сўрадим: “Биз хушбўйликни кўп ишлатамиз. Аммо сиз хушбўйлик ишлатмасангизда, сизнинг ҳидингиз бизникидан хушбўйроқдир. Бунинг сабаби нима?!”.
У деди: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида менинг теримда қандайдир касаллик пайдо бўлди. Мен касаллигим ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдим. У зот мени кийимларимни ечишга амр қилдилар. Фақатгина авратим ёпиқ қолди. У зотнинг ҳузурларида ўтирдим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларига дам уриб менинг баданимга, орқамга ва қорнимга суркадилар. Ўша кундан бошлаб менда хушбўйлик ўтириб қолди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто туғилишларидан илгари ҳам муборак эдилар. Оналари у зотга ҳомиладор бўлганида ўзидан бир нур чиқиб Шом еридаги Бусро қасрларини ҳам ёриб юборганини туш кўрган эди. Туғилган пайтларида у зотни эмизган қабила Бани Саъдда қаҳатчилик содир бўлган эди. У зотни эмизишга олиб келишганида Ҳалиманинг хонадонига барака кирди. Унинг қўй ва туялари яйловдан ниҳоятда тўйиб, сутларга тўлиб қайтар эди. Бошқалар эса ўз чўпонларини Ҳалиманинг чорваси боқиладиган яйловда чорваларини ўтлатишга амр қилишар эди. Улар бараканинг ўт-ўланда деб ўйлашар эди. Эмизиш учун олиб келинган боланинг келажакда пайғамбарлар саййиди ва хотимаси бўлишини, бу ишлар унинг баракасидан эканлигини билишмас эди.
У зотга ҳамма нарса муштоқ бўлар эди. Уҳуд бир тоғ эди. У ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрар эди.
Бир пайтлар суяниб туриб хутба айтадиган хурмо тўнкаси у зотга минбар ясаб берилганидан маҳзун бўлиб ингради. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушиб келиб тўнкани қўллари билан силаб юпатганларида у жим бўлган эди.
Бир аёл ўзининг ёш боласи билан у зотнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ўғлим беш ёшга тлди. Ҳануз гапирмаяпти.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам боланинг устига қўлларини қўйиб сўрадилар:
-Мен кимман?
Бола деди:
-Сиз Аллоҳнинг Расулисиз.
Ана шу бола кейинчалик арабларнинг энг сўзамол хатибларидан бири бўлди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир чайлага кирдилар. Унда бир бола бўлиб, у чайланинг қозиғига қоқилиб йиқилди. Унинг кўришида заифлик бўлиб, деярли кўрмас экан. Расулуллоҳ саллоллоҳ уалайҳи ва саллам унинг кўзларини силаб қўйдилар. У бенуқсон кўрадиган бўлди. Ҳатто ёши саксонга етганида ҳам нинадан ипни биринчи уринишдаёқ ўтказа олар эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3