кўриб қолиб, тизгинидан ушлаб уйига олиб
келди. Уй эшигига етиб келишганида туя
эшикка тикилиб тўхтаб қолди: эшик жуда
кичик, туя эса баҳайбат эди. Шунда туя
сичқонга: “Ё маҳбубингга (севгилинг) мос уй
қур, ё уйингга мос маҳбуб топ!” – деган
экан…
Ибнул Қойййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг
“Бадoъиул-фавоид” (“Фойдаларнинг
гўзалликлари”) китобида ушбу ҳикоятни
келтириб, ортидан ҳар бир мўмин ва
мўминага хитоб қилган:
“Ёки маъбудингизга лойиқ намоз ўқинг.
Ёки намозингизга лойиқ маъбуд топинг!”
Намозини вақтидан кечиктириб ўқишга
одатланган киши ҳаётидаги барча ишлари
кечикиб кетишига тайёр турсин! Уйланиш, иш
топиш, фарзанд кўриш, ҳаётида офият
(яхшиликлар) бўлиши…
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Агар сенга
намозинг аҳaмиятсиз бўлса, унда сен учун
муҳим нарса нима ўзи?” – деганлар…
Намозингизни қанча тўғри қилсангиз,
ҳаётингиз шунча тўғриланади.
Намоз нажот билан тенглаштирилганини
билмадингизми? Кунда беш бора “Ҳайя
ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалал-фалаҳ!” – “Намозга
келинг! Нажотга келинг!” деган нидони
эшитмайсизми? Аллоҳнинг ҳаққига жавоб
бермай туриб, Ундан қандай қилиб тавфиқ
(муваффақият) сўрайсиз?!
Иброҳим алайҳиссалом қилган дуoни эсланг:
ﺭَﺏِّ ﺍﺟْﻌَﻠْﻨِﻲ ﻣُﻘِﻴﻢَ ﺍﻟﺼَّﻼﺓِ ﻭَﻣِﻦْ ﺫُﺭِّﻳَّﺘِﻲ ﺭَﺑَّﻨَﺎ ﻭَﺗَﻘَﺒَّﻞْ ﺩُﻋَﺎﺀِ
“Эй Роббим, мени ва зурриётларимни
намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй
Роббимиз, дуони қабул этгин”. (“Иброҳим
сураси”, 40-оят).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев