(Профилига номуносиблар)
Сохта никларни баъзилари ҳақида
икки оғиз:
1. “Хулиганка зато мусульманка”.
Бесаводликнинг ёрқин намунаси!
Мусулмон ким? У қўлидан ва
тилидан бошқалар омонда бўлган
кишидир. Хулиган деган нисбат эса
дилозор, ёмонликни кўзлайдиган,
бировларни тинчини бузадиган,
тили ва қўли доим бировларга зиён
етказадиган кишига айтилади.
Умуман хулиган сўзини пайдо
бўлиш тарихи ҳам Англияда 18-19
асрда Лондон яқинидаги Соусворк
шаҳарчасида яшаган безори,
жиноятчи Патрик Хулиган ва унинг
оиласини фамилиясидан келиб
чиққан. Унутманг, хулиган
мусулмонликни даъво қилолмайди,
ҳақиқий мусулмон эса хулиган
бўлмайди. Аллоҳ иймон билан
куфрни, ёмонликни бир қалбда
жамламайди.
2. Фаришталар туркуми....бунга
қуйидаги сохта никлар мисол
бўлади: Соддагина фариштача,
денгиз фариштаси, севги
фариштаси, нозик фаришта, тунги
фаришта, фаришта невидимка,
қора фаришта, жажжи
фаришта....ва ҳоказолар киради.
Дурустмас. Инсон билан фариштани
тенглаштириб бўлмайди.
Фаришталар нурдан, инсон лойдан
яратилган. Фаришталарда жинси
бўлмайди дейилган ақоид
китобларида, улар гуноҳ
қилишмайди, инсон эса гуноҳкор.
Лекин барибир инсонни Аллоҳ
фариштага нисбатан мукаррам
қилган. Мана исботи: “Аниқки, Биз
сизларни яратдик, сўнг сизларга
сурат бердик, сўнгра
фаришталарга: «Одамга сажда
қилинглар», дейишимиз билан улар
сажда қилдилар. Магар иблис
сажда қилгувчилардан
бўлмади.” (Аъроф сураси, 11 оят).
Фаришталикга лойиқ нима каромат
кўрсатаябсизки, ўзингизни бу
нурдан яратилган мавжудодлар
билан тенглаштираябсиз?
Мана бир “тунги фаришта” никидан
кирган “фариштани”
қилмишларидан мисоллар
келтираман: Суратлари беҳаё, 123
та гуруҳга аъзо, гуруҳларини кўпи
ҳаёсиз ва нолойиқ гуруҳлар.
Статуслари дахшат, ўқишга уялади
киши. Комментларда жуда фаол,
оғзини йиғиштиришни имкони йўқ!
Фаришта эмиш, сал ўзларингга,
қилиқларингга, амалларингга
муносиброқ ник ўйлаб топинглар.
Инсонлар тасаввуротида ўзингизни
нолойиқ амалларингиз билан
фариштага нисбатан нафрат
уйғотманг. Сиз фаришта эмас,
балки инсонсиз. Куфрдан сақланиб,
фаришталарни тинч қўйинглар!
3. Сохта аёллар. Хунасаликнинг
олтин даври! Уят, эркак киши бўла
туриб, аёлларни профилларига
кириш учун, улар билан
дўстлашиб, сиридан суратларидан
воқиф бўлиши учун ўзларига аёл
исмида ник танловчиларга, уят!
Ўлганларинг афзал бу
кунларингдан! Эп кўрдиларингми
шу ишни ўзларингга!? Амаллар
ниятларга боғлиқ, кимки савоб
умидида однода бир яхшилик
қиларкан шуни савобини топади,
ким жосусликга кираркан, у
гуноҳларини териб олади, ким нима
ниятда кирса, шу ниятига яраша ё
савоби ё гуноҳига соҳиб чиқади.
Однода шариат хукмлари амал
қилмайди деганлар қаттиқ
адашадилар. Мусулмон киши
қаерда бўлмасин, нима амал
қилмасин Аллоҳ уни кузатиб
турганини унутмасин! Сохта аёллар,
виждонларинг жиз этиб, бир марта
эркак бўлинглар, бир марта
ниқобларингни ечинглар, Аллоҳни
қаттиқ азобидан қўрқинглар!
4. Братва ва Маэстролар! Бу ник
остидагиларни жуда кўплари
интернетдаги ўғри ва
қаллоблардир (билмасдан шундай
ник очган, лекин кўнгли тоза
биродарлар хафа бўлманглар,
гапни ўз эгалари бор).
Братва....нима каромат
кўрсатасизлар однода? Одамларни
шахсий саҳифаларини бузасизлар,
ўзгартирасизлар, ёпасизлар,
гуруҳларига тажовуз қиласизлар,
Маэстролар ҳам шу. Лекин
Қиёматни унутиб қўйманглар! У
ҳаммага бир хил келади, шу
жумладан Братва ва Маэстроларга
ҳам! Ўша кунда бу “хизмат” ларинг
учун оладиган жазоларингни
тасаввур қилиб кўринга...Сенлар бу
ерда, оддий бир однода одамларни
профилини бузаябсизлар, Қиёматда
жазо фаришталари сизни абадий
профилингизни яксон қилиб,
черныйга (Жаҳаннамга) тиқиб
қўйишидан қўрқинглар! Братва
бўлсанг, Маэстро бўлсанг ўзингга!
Аллоҳни наздида бир бандасан!
5. Ўзини ўзи мақтайдиганлар.
Баъзилар эса ўзига 100 та профил
очиб олиб, бир профили айтган
гапга иккинчиси класс босиб, ўзини
ўзи кўкларга кўтариб юриш холати
ҳам кузатилиб туради. Бу нима
энди? Бошқа ақллироқ нарса ўйлаб
топишни иложи йўқмиди...
Хуллас, ник танлашда, профиль
очишда эътиборли бўлинг, сайтга
киришда ниятни фақат холис
қилиб, яхшиликни кўзлаб киринг.
Бировларни лаққилатиш, ахмоқ
қилишдан тийилинг. Биров билан
урушманг, тортишманг, кўнглига
озор берманг, танлаган никингизга
лойиқ бўлинг! Унутманг, ҳар бир
амалига инсон албатта Қиёматда
жавоб беради! Однодаги амаллари
учун ҳам!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1