Предыдущая публикация
Ёстиқ қилиб сен бошингга қўйиб олдинг,
Тўнларингга солиб уни кийиб олдинг,
Саратоннинг офтобида куйиб олдинг,
Пахтанг сенинг ризқу рўзинг бўлди халқим.
Дуо қилдим: Бевақт ёмғир ёғмасин деб,
Кўрсатмасин табиат бир нағмасин деб,
Омадлари чап томонга оғмасин деб,
Дилимга бир хавотирлар келди халқим.
Сен пахтани болангдайин авайладинг,
Кўксингдаги нолангдайин авайладинг,
Худдики жон толангдайин авайладинг,
Гарчи чаноқ қўлларингни тилди халқим.
Она халқим! Бу кунлар бир саодатдир,
Юртбошининг дуолари – башоратдир,
Сен пахтангни Худойимдан сўраб олдинг,
Эгатда минг эгилганинг ибодатдир!
Гулжамол Асқарова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3