ЎРГАНИБ
ҚОЛМАСИН ҚИЗЛАР ...!!!
Қиз бола - оила,
миллатнинг юзи.
Дарс бўлсин отанинг
биргина сўзи
Ғафлатда қолмасин
онанинг кўзи.
Ножўя бўлмасин
босган қадами.
Бехуда ўтмасин хеч
бирор дами
Онадир қизининг яқин
одами.
Mайли, танимасин етти
махалла.
Юмуш-ла овунсин
зериккан палла
Овози чиқмасин зинхор
баралла.
Катта олдида ўзини
тутиб
Нокерак сўзларни
ичига ютиб
Асло гап "сотмасин"
отадан ўтиб
Ака-ю укасин ори
бўлур -ҚИЗ,
Ёхуд бўйнидаги дори
бўлур -ҚИЗ
Кун келиб кимнингдир
ёри бўлур -ҚИЗ.
Олифта кийиниб,
тўйма тўй юриб.
Баъзида келмаса
уйига қайтиб
Тилимни тирнамай
барисин айтиб.
Бехаё юз турфа рангга
бўялиб.
Ракс этар, кимгадир
ногох суялиб.
Лаънатлагинг келар
кўрсанг уялиб
Келин бўлиб боргач
бегона уйга.
Ўзини солганча минг
битта кўйга.
Борсам дер безаниб,
байрам ё тўйга.
Ахир тарки одат -
амри маҳолдир.
Яна ўша шўхлик, яна
шу холдир.
Бундан қайнота-ю
қайнона лолдир.
Хаттоки ёрини писанда
қилмай.
Муросага кўнмай,
хурматин қилмай.
Xатога йўл қўяр
иззатин билмай.
Xар бир қадамида
ейявериб панд.
Tарбия тополмас,
қийналиб харгиз.
Кўзлари очилмас,
кўрса-да фарзанд.
Кўчага ўрганиб
қолмасин қизлар!
Сўзларим беғараз,
ғийбатдан холи.
Дейман: Қизларимиз
бўлсин хаёли.
Уйим жойим дейдиган
ЎЗБЕК АЁЛИ.
КЎЧАГА ЎРГАНИБ
ҚОЛМАСИН ҚИЗЛАР ...!!!
САЙТДАН ОЛИНДИ
,муаллифи но аниқ ..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев